АНДИЖОН – "Ҳокимият масъуллари фақат ўзларига тегишли фермадан қорамол олганларга кредит ажратмоқда"

БАЛИҚЧИ. "Андижон вилояти Балиқчи туманидан мактуб йўлламоқдаман. Жорий йил 7 июнь куни Президентимиз "Ҳар бир оила – тадбиркор" дастурини амалга ошириш тўғрисида"ги қарорга имзо чекди. Ана шу қарордан руҳланиб, "Агробанк"нинг Балиқчи филиалига кредит учун керакли ҳужжатларни топширдим. 3 июль куни банк ходими ҳамда бўлим бошлиғи менга кредит ажратилиши, ҳужжатларим тасдиқдан ўтгани ҳақида хабар берди. Аммо пул ҳадеганда ҳисобимга ўтказилмади.

"Агробанк"нинг туман раҳбарига учрашим кераклигини айтишди. Банк раҳбари "Опа, Шаҳрихон ва Олтинкўлдаги фалон фермер хўжаликларидан қорамол олсангиз, кредит ажратамиз. Бу бу ички сиёсат, Балиқчи тумани ҳокимияти иқтисодиёт бўлимининг талаби", деди. Мен ушбу масала юзасидан Балиқчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Рустам исмли йигитга учрашдим. Мен ундан "Нега пулни ҳисобимга туширишга бир соат қолганда бундай ўйин қиляпсизлар?" деб сўрадим. Саволимга жавоб беролмаслигини айтди. Маълум бўлишича, биз ўзимиз истаган фермердан эмас, ҳокимиятдаги мутасаддиларга тегишли бўлган фермерлардан қорамол олишимиз керак экан.

Президентимиз одамлар тадбиркорлик қилсин, рўзғор тебратсин дея қарор чиқарса-ю, маҳаллий амалдорлар ўз манфаатини ўйлаб, тадбиркорларга тўсқинлик қилса! Хуллас, Балиқчи туманидаги айрим амалдорлар Президент қарорини ўйин деб билмоқда, қарорга беписандлик қилмоқда. Ушбу ҳолатдан давлатимиз раҳбари хабар топса нима бўлади? Ўз манфаатини ўйлаётган амалдорлар бу ҳақда ўйлаб кўрдимикан?"

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​