КОСОН – "Боғчада канализация ишламайди, болалар совуқда ҳожат учун ташқарига чиқади"

КОСОН. "Қашқадарё вилояти Косон тумани 16-мактабгача таълим муассасасидаги ҳолат ҳақида ёзмоқдаман. Боғчада кадрлар салоҳиятини оширишга эътибор берилмаяпти. Ишчи ходимларга берилган ставкалар меҳнат қонунчилигига тўғри келмайди. Бундан ташқари, муассаса янги таъмирдан чиққанига қарамай, канализация тизими ишламайди. Тарбияланувчилар совуқ кунларда ҳам ташқарига ҳожатга чиқади. Озиқ-овқатлар нормага мувофиқ эмас. Бола сонидан катъи назар, ҳафтасига атиги 1 кг гўшт ишлатилади. Янги меъёрлар асосидаги кўплаб турдаги маҳсулотлар тарбияланувчиларга берилмайди.

Боғчада 2013 йилдан буён чойшаблар алмаштирилмаган. Куз-қиш мавсумига озиқ-овқат захираси ғамланмаган. Ота-оналардан йиғилган бадал пуллари мақсадли сарфланаётганига ишонч йўқ. Боғчадаги вазиятни ўнглашда амалий ёрдам кутиб қоламиз".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​