СУРХОНДАРЁ – “Бойсундаги бозор на санитария, на ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб беради”

БОЙСУН. “Сурхондарё вилояти Бойсун туманидан ёзмоқдамиз. Мустақиллик маҳалласида жойлашган мол бозори ўта ачинарли ҳолатда, санитария, ёнғин ва бошқа талабларга умуман жавоб бермайди. Озиқ-овқат маҳсулотлари қишда лой, ёзда эса чанг-тупроқда сотилади. Бозор раиси ва чек йиғувчилар ўта қўпол, шароитни яхшилашини сўрасак, “қўлингдан келганини қил, бозорни мен қурганман” дейди. Бозор тушуми ҳам тўлиқ кирим қилинмайди. Мутасаддилар ҳолатни ўрганиб, бозорда тартиб ўрнатади деган умиддамиз”.

(Бу хабар STга 1 декабрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​