CАМАРҚАНД – “Цемент заводидан чиқаётган чанг-тўзон аҳолини заҳарламоқда”

ЖОМБОЙ. “Самарқанд вилояти Жомбой шаҳарчаси Ўртабуз қишлоғидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимиздаги цемент заводи неча йиллардан бери чанг-тўзон чиқариб, аҳолини заҳарлаб келмоқда. Кечқурун чанг шу қадар қуюқлашадики, туман тушдими деб ўйлайсиз. 4-5 метр нарини кўролмайсиз. Аввал-бошда бу ерда пластик ромлар ишлаб чиқарилади, деб алдашган эди. Энди эса, завод аҳолига ноқулайликлар туғдирмоқда. Бу масалада Самарқанд ҳокимига борган эдик, фойдаси бўлмади. У ҳоким ишдан ҳам бўшаб кетди. Завод эса чанг-тўзон кўтариб ишлашда давом этмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 6 октябрь куни юборилган)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​