НАМАНГАН вил. – “50-60 туп иҳота дарахтлари кесилиб, қарийб 1 гектар ўрмонзор йўқ қилинди”

ПОП. “Наманган вилояти Поп туманидан мурожаат қиляпмиз. Марғизор қишлоғидаги тўқайзорда туман давлат ўрмон хўжалигига тегишли дарё муҳофаза зонаси жойлашган. Шу ердаги 50-60 туп иҳота дарахтлари кесилиб, тахминан 0,80 гектар ўрмонзор йўқ қилинди. Ваҳоланки, Президентимиз дарахт кесилишига мораторий эълон қилиб, 40 кун мобайнида кўкаламзорлаштириш ва дарахт экиш ташаббусини эълон қилганлар. Илтимос, ўрмонимизни қутқариб қолайлик. Мутасаддилар ҳолатни назоратга олсин”.

(Бу хабар STга 21 ноябрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!