КИТОБ. “Қашқадарё вилояти Китоб тумани деҳқонлари номидан ёзмоқдамиз. Исмим Авраев Шукурулло. Туман ҳокимлиги тизимидаги Фермерлар уюшмаси ва “Азизова Зарифа Дайрабодовна” номли фермер хўжалиги раиси 2003 йилдан буён ижара шартлари асосида фойдаланиб келаётган ер майдонларимизни ноқонуний эгаллаб, бизни ўз еримиздан ҳайдаб чиқарди. Шаҳрисабз туманлараро фуқаролик суди раиси ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшди.
Сўнгги 16 йил давомида ер учун солиқ ва бошқа тўловларни тўлаб келсак-да, ерларимиз зўравонлик билан тортиб олинди. Ҳатто шу йилги пешона теримиз бўлган ҳосилимизни териб олишга ҳам тўсқинлик қилишмоқда.
Суд қарори белгиланган тартибда шикоят қилинган бўлиб, ҳали қонуний кучга кирмаган. Аммо ҳокимлик вакиллари ва “Нурафшон” маҳалласи нозири ҳали кучга кирмаган қарорни амалга оширишга уринмоқда. Бир сўз билан айтганда, очиқчасига зўравонлик қилинмоқда...”
(Бу хабар Озодликка 7 октябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|