"Қишлоғимизни ëппасига электрдан узиб ташлашди"

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Қишлоғимизни ëппасига электрдан узиб ташлашди"

"Мен сизга Самарқанд вилояти Паяриқ тумани Каттатурк қишлоғидан ёзаяпман. Бизнинг қишлоғимизни кеча ёппасига электрдан узиб ташлашди. Ҳар бир хонадонга "10 минг сўмдан йиғиб берсаларинг, электр симини улаймиз", дейишди. Ахир президентимиз чиқарган янги қонунда кимнинг қарздорлиги бўлса томорқасидан узиб ташлансин ва жаримага тортилсин, дейилганку. Қарзи бўлмаганларнинг ҳам электрсиз қолиши ноҳақлик эмасми?

Умуман олганда, қишлоғимиздаги шароитлар ачинарли аҳволда қолмоқда. Мана бу суратларда йўлларимиз акс этган. Ўйдим-чуқур бўлиб ётган йўлларимиз… Ҳеч кимнинг иши ҳам йўқ".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​