САМАРҚАНД – "Ургутда 3800 сўмлик бензин 4000 сўмдан сотилмоқда"

УРГУТ. "Cамарқанд вилояти Ургут туманидан ёзмоқдаман. Ургутдан Китобга кетаверишдаги ёнилғи қуйиш шахобчасида А-80 бензини 4000 сўмдан сотилмоқда. Ҳолбуки, давлат томонидан ушбу турдаги бензин нархи 3800 сўм этиб белгиланган. Нега қиммат, деб сўрасак, бензиндан уриб қолмаймиз, литри тўлиқ, деб жавоб беришди. Бошқа шахобчаларда бензинга конденсат қўшиб, ҳар литрдан уриб қолишар эмиш. Уят эмасми? Шуям баҳона бўлдими? Давлат белгилаган 3800 сўмни тўлаганимиздан кейин литрни тўлиқ қилиб бериш керак-да!"

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​