ҚАШҚАДАРЁ – “Каттаконларга тегишли машиналар газни аҳолига етказмай йўл-йўлакай пулламоқда”

МУБОРАК. “Биз – ҳайдовчилар, “Ўзтрансгаз” ширкати ихтиёридаги Шўртан ва Муборак заводларидан суюлтирилган (пропан) гази олиб чиқиб аҳолига тарқатиш билан шуғулланамиз. Машинамизда GPS қурилмаси ўрнатилган ва ҳар бир ҳаракатимиз назорат остида ва биз газни айтилган манзилга етказамиз. Аммо газ тарқатиш билан шуғулланадиган хусусий машиналар ҳам борки, улар газни кўпинча кўрсатилган манзилга етказмай, йўл-йўлакай сотиб юборади. Чунки уларда масофадан назорат қилиш GPS қурилмаси ўрнатилмаган. Айтишларича, газни етказишни тижоратга айлантириб юборган бу машиналар каттаконларга тегишли экан. Биз бир ойда иккита қатнов қилсак, улар 15 тагача рейсни амалга оширади.

Нега бу ҳақда ёзмоқдасизлар, деган савол туғилиши табиий. Бизга газни ким ташиётганининг фарқи йўқ. Аммо давлат томонидан ажратилган газ аҳолига етиб бориши тарафдоримиз. Мутасадди идоралар текширув ўтказиб гапларимиз тўғри эканини осонгина аниқлаб олиши мумкин. Нафси ҳакалак отганларга инсоф берсин деб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 4 декабрь куни келган. ST даракчиси ўз гапларини асослаш учун Озодликка фото йўллаган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​