САМАРҚАНД – “Вино заводида газ бор, аммо оддий халқнинг куни ўтинга қолган!”

ТАЙЛОҚ. “Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Боғизоғон МФЙ маҳалласидан ёзмоқдамиз. Ҳудудимизда 2004 йилдан бери газ йўқ. Мактаб ва боғчалар ҳам хоналарни ўтин билан иситади.

Боғизоғон бўйича фақат ҳарбий округ ва вино заводида мунтазам газ бор. Шу йил вино заводидан маҳалланинг 20 та хонадони ва боғчага газ тортишди, аммо қолганларга бермаймиз дейишди. Маҳалла аёллари порталга ёзган эди, тумандан келиб қўрқитиб “газ бор” деган тилхатга қўл қўйдириб кетишди.

Газ йўқлигидан кўмир ва ўтин қимматлаб кетади. Бир оила қишни ўтказиш учун 6 миллион сўм харажат қилиши керак. Одамлар ўтинни аранг топади, кўмирни сотиб олишга эса ҳамманинг ҳам қурби етмайди.

Мана, ҳарбий округ ва вино заводида бор экан, демак, қолган аҳолига ҳам газ етказиб бериш имкони мавжуд экан-да! Оддий аҳолига ҳам газ берилишини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 11 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​