СУРХОНДАРЁ: “Ҳудуд газ таъминот” АЖ бошқарув раисининг гапи рост бўлса, тадбиркорларга газ берилсин”

СУРХОНДАРЁ – “Термизшаҳаргаз"нинг Огоҳлантириш хати нусҳаси

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги тадбиркорлар номидан мурожаат йўлламоқдамиз. Термиздаги кафе ва ошхоналар октябрь ойидан газ тармоғидан узиб қўйилган. “Ҳудуд газ таъминот” АЖ бошқарув раиси Баҳодир Эшмуродов матбуотга берган интервьюсида газдан ўчоқ ёқиш учун фойдаланадиган тадбиркорлар газдан узилди, деб маълумот берди. Ҳолбуки, Термиз шаҳридаги ошхона ва кафелар газ плита билан ишлар эди. Шунга қарамай газдан узилди. “Ҳудуд газ таъминот” АЖ бошқарув раисининг гапи рост бўлса, биз каби газ плита билан ишлайдиган тадбиркорларга газ берилсин”.

(Бу хабар STга 19 декабрь куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​