РОССИЯ – "Ўзбекистонлик ҳайдовчилар: 1 июль кунги тақиқ сабаб тирикчилигимиз касод бўлди"

​"Биз бир неча йилдан бери Ўзбекистондан Россияга ўз автомашинамизда қатнаймиз. Россиянинг турли шаҳарларида ишлаётган ўзбекистонлик юртдошларимиз уйларига жўнатаётган юкларини олиб келиб берар эдик. Яъни почта вазифасини бажарар эдик. Лекин жорий йил 1 июлдан Ўзбекистонга юк олиб кириш тақиқлангани сабаб биз ҳайдовчилар уйимизга кетолмай қолдик. Ахир, юк йиғиб, ҳам йўл пулини чиқаришимиз, ҳам рўзғорга уч-тўрт сўм орттириб боришимиз керак. Ушбу тақиқдан кейин нима қилишни билмай қолдик. Бутун тирикчилигимиз шу ишдан эди-да.

Биз одамларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилар эдик. Бировга халал ҳам бермагандик. Президентимиздан тақиқни бекор қилиб, биз каби ўнлаб ҳайдовчиларнинг тирикчилик қилишига яна имкон беришини сўраб қоламиз".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​