САМАРҚАНД вил. – “Ҳайдовчиларга жарима солаётган санитария ходимларининг ўзи ҳам карантин талабларига риоя қилмаяпти” (ВИДЕО)

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

САМАРҚАНД. “Мамлакатнинг бошқа вилоятлари каби Самарқандда ҳам карантин қоидаларига риоя этмади деган важ билан автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилган аҳоли тайинланган жарималарни тўлашга қийналмоқда. Сабаби маълум: оғир молиявий шароит. Миқдори уч млн сўмдан бошланадиган жарималарни кечиктириб тўлашнинг ҳам имкони йўқ. Жарима тўлиқ тўланмагунча автомашина жарима майдонидан қўйиб юборилмаяпти.

Жаримага тортилган ҳайдовчиларнинг баъзилари кўчага зарурат юзасидан чиққани, лекин бу ҳолат мутасаддилар томонидан инобатга олинмаётганини айтмоқда.

Ушбу видеода Самарқанд вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармасидаги ҳолат акс этган. Кўриб турганингиздек, бошқарманинг ўзида ҳам аҳоли ва ходимлар карантин қоидаларига умуман риоя этмаяпти. Айтишларича, санитария ходимлари орасида ҳам COVID-19дан вафот этганлар бор...”

(Бу хабар STга 7 август куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​