ҚАШҚАДАРЁ – “Мактаб маъмурияти 31 йиллик стажимни инобатга олмай, мени ўриндошликка ўтказмоқчи”

ШАҲРИСАБЗ. “Мен – Шавкат Жўраев, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри “Намоён” МФЙдан мактуб йўлламоқдаман. 2000 йилда Қарши маданият техникумини ўзбек халқ чолғулари дастаси раҳбари мутахассислиги бўйича тамомлаганман. Педагоглик иш стажим 31 йилни ташкил қилади. Шаҳрисабздаги 20-мактабда мусиқа маданияти фанидан дарс бериб келаётган эдим. Аммо 2018-2019 ўқув йилидан мени асосий тарификацияга “номухатассис кадр” деб киритишди. Мактаб кадрлар бўлими бошлиғи ўрнингизни вакант деб эълон қиламиз, ўзингиз ўриндошлик асосида ишлайсиз, демоқда. Аммо 31 йиллик стажим ва қарамоғимда 7 жон борлиги инобатга олинмаяпти”.

(Бу хабар Озодликка 17 октябрь куни юборилган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​