НАМАНГАН вилояти: “Коммунал тизим ва масжид масаласида ёрдам сўраймиз”

ПОП. “Наманган вилояти Поп тумани Водий МФЙдан мурожаат қиляпмиз. Қишлоқ аҳли чироқ муаммосидан азият чекмоқда. Газ ўчганига ҳам 10 йилча бўлди. Одамлар қишда тезак билан уй иситади. Ичимлик суви йўқ, интернет, алоқа тизими ҳам муаммо. Йўллар таъмирталаб.

Яна бир масала. Маҳалла гузарида масжид бор эди, уни дўконга айлантиришди. Ҳолбуки, рўпарасида бир эмас, 9 та дўкон фойдаланилмай, бўш ётибди. Бу масалада ҳам ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўраймиз”.

(Бу хабар STга 12 июль куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!