CАМАРҚАНД – "Тўрт асрлик Абдуҳакимбой мадрасаси пиёнисталар маконига айланиб қолди"

КАТТАҚЎРҒОН. "Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридан ёзмоқдаман. Шаҳримиздаги тўрт асрлик Абдуҳакимбой мадрасасининг бугунги аҳволини кўринг. Бебаҳо мерос сифатида сифатида рўйхатга олинган обидани нопок "тадбиркорлар" эгаллаб олган. Аччиқ бўлса-да айтиш керак, мўътабар тарихий маскан бугун пиёнисталар маконига айланган. Бу масалада Президент виртуал қабулхонасига, Маданий меросни асрашга масъул ташкилотларга мурожаат қилдик. Аммо фойдаси йўқ. Ачинарли жиҳати, тарихий обидани ҳимоя қилишга уринганимиз учун айрим идоралар бизга таҳдид ҳам қилди. Ушбу ҳудудга сектор раҳбари сифатида Каттақўрғон шаҳри прокурори масъул саналади. Аммо прокурор ҳам ушбу шармандаликни била туриб билмасликка олмоқда, дангалини айтсак, кўзини кўр, қулоғини кар қилиб олган. Мазкур ҳолатдан Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси ҳам хабардор. Масъул ташкилотлардан тарихий обидани муносиб даражада муҳофаза этишларини сўраймиз".​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​