"Мактаблар қачонгача ота-оналарни "эмади?"

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Мактаблар қачонгача ота-оналарни "эмади?"

"Мактабларни назорат қиладиганлар борми? Чилонзор туманидаги 182-сонли мактабда ҳар ой турникет учун 10 минг ва кириш картаси учун 30 минг сўм йиғилади.

Ҳар бир синфда энг камида 35 та ўқувчи бўлса, бир ойда ҳар бир синфдан 350 минг сўм йиғиб чиқилади. 8 та синфдан (а, б, в, г, д, е, ж, и) 2 миллион 800 минг сўм бўлар экан. Мактабда ўқиш энг камида 9 йил давом этади. Демак, буни яна 9 га кўпайтирсак, 25 миллион 200 минг сўм бўлади. Кўришингизча, мактаб маъмурияти ҳар ой шундай миқдорда ўқувчилардан пул йиғади. Турникетнинг ўзи 1.5 миллион сўм туради ва мактабимизда атиги 3 та турникет туради.

Савол: Ким бундан пул қилмоқда ва мансабдор шахслар қайэерга қарамоқда? Қачонгача ота-оналардан пул эмиб ўтиришади булар?"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​