НАВОИЙ – "Маҳалла масжиди сохта ҳужжат асосида тадбиркорга бериб юборилди"

ХАТИРЧИ. "Навоий вилояти Хатирчи тумани Янгирабод маҳалласидан ёзмоқдамиз. Маҳалла аҳли қурган масжид халқнинг розилигисиз, сохта йиғилиш баёни асосида бир тадбиркорга бериб юборилди. Айтишларича, прокурор маҳалла раисини сохта баённома ёздиришга мажбурлабди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратларининг янги масжид ўз ўрнида қурилсин, деб берган таклифи ҳокимият томонидан рад этилди.

Бу борада маҳаллий телеканал кўрсатув тайёрлаган эди, аммо халқнинг дарди акс этган лавҳа негадир эфирга берилмади. Бир тадбиркорнинг 4000 кишилик маҳалла аҳли хоҳиш-иродасига қарши бориши тўғрими? Албатта, тадбиркорларга имконият берилиши керак. Лекин раҳбарлар кўпчиликнинг фикрига ҳам қулоқ солиши керак-ку! Масжид масаласида аҳоли талаб ва истаклари инобатга олинишини талаб қиламиз".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​