ФАРҒОНА – “50 йил аввал ҳашар йўли билан қурилган боғча таъмирталаб аҳволда”

ДАНҒАРА. “Фарғона вилоят, Данғара туман, Яшик МФЙдан ёзмоқдамиз. 16-сонли мактабгача таълим муассасаси 1970 йилда деҳқонлар томонидан ҳашар йўли билан қурилган. Боғча бугунга келиб, жуда ачинарли аҳволга тушиб қолган. 120 нафар болага хароб ошхонада овқат пиширилади. 50 йиллик харобалар бор эди, яқинда туман ҳокимлиги уялганидан уларни буздириб ташлади. Ҳамшира ва мудиранинг хоналарини кўринг!

Боғчанинг бир томони очиқ, девор ҳам йўқ. Худо кўрсатмасин, бу ердан бирорта қутурган ит кириб, болаларни тишлаб олса, ким жавоб беради?!

“Бажарамиз! Дўндирамиз!” деб ваъда беришга уста раҳбарлар боғчани таъмирлаб берсин”.

(Бу хабар Озодликка 15 февраль куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​