БУХОРО вил. – “ST-таъсир: Ниҳоллар қуриётган боғчада кичик бўлса-да сув насоси ўрнатиляпти”

ШОФИРКОН. “Бухоро вилояти Шофиркон туманидан ёзяпмиз. 17-сонли болалар боғчасида сув насоси йўқлиги сабаб юзлаб ниҳоллар қуриётгани ҳақида мактуб йўллаган эдик. Ушбу мактуб ортидан боғчада кичикроқ бўлса-да (32 лик), сув насоси ўрнатиляпти. Борига барака! Шунисига ҳам шукр. Боғчамизга туман ИИБ бошлиғи ва ҳоким ўринбосари келди. Бизнинг ҳеч кимга хусуматимиз ёки ғаразимиз йўқ. Кичик бўлса-да ўзгаришлар бўляпти. Бундан хурсандмиз. Бунинг учун сизларга ва масъулларга раҳмат деймиз”.

(Бу хабар STга 8 сентябрь куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​