ФАРҒОНА вил. – “Ҳудудимиздаги биттагина болалар боғчаси ҳам корхонага айлантирилди”

ЎЗБЕКИСТОН тум. “Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Шўрсув шаҳарчасидан кайта мурожаат ёзмоқдамиз. Ишлаб чиқариш маркази саналган шаҳарчамизда давлат болалар боғчаси йўқ. Борини ҳам икки йил аввал хусусий боғча учун бериб юборишган. Аммо у ерни олган тадбиркор боғча эмас, корхона очди. Ҳолбуки, мавжуд боғчани таъмирлаш кифоя эди. Туман МТБга мурожаат қилишдан фойда йўқ. МТБ мудираси манфаатдорми билмадик, бир оғиз суриштирув ўтказмайди. Янги тайинланган туман ҳокими ҳамда прокурордан масалани назоратга олишларини сўраймиз”.

(Бу хабар STга 29 апрель куни келган)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!