ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН - "Беруний туманидаги бозор ёниб кетди"

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН. "Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги бозор ёниб кетди. Одам кўп экан, ҳамма милиция шу ерда бўлди. Бу одамларни қийнаб, вақтинча ёпилган бозордир. Ўт ўчирувчиларнинг машинаси киролмаган. 150 метр жойга шланг тортиб келиб, кейин ўчирган.

Олдинги бозор беҳуда турибди. Шунча жой бекор ётибди. Ундан кўра аввал янги бозорни қуриб, ҳаммани кочирмай, жой-жойига кўчириб, кейин бозорни ёпса бўларди. Овора қилди одамларни.

Эски бозор турибди бекорга. Янги бозор қурилмай ётибди. Одамлар чангда қисилиб, савдо қилишга мажбур. Қоровул совуқда кечаси ётишга мажбур, газ баллон қўйиб, ухлаб ётган. У баллон портлаган".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​