САМАРҚАНД – “Тоҳиршайх қишлоғи ўгайми?”

ПАЙАРИҚ. “Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Тоҳиршайх қишлоғи аҳли номидан ёзмоқдамиз. Қишлоғимизда шароит аввал жуда яхши эди. Ичимлик суви бор эди. Ҳозир эса қувурларнинг ўзи қолган. Илож қанча, бунга кўникдик.

Йўлларимиз СССР давридан буён асфальт кўрмади. Наилож, бунга ҳам кўникдик.

Аммо газ муаммосига кўна олмаймиз! Қиш яқинлашиб одамларни ваҳима босмоқда. Қишлоғимиздан сал тепароқда туман миқёсида табиий газ тарқатувчи станция мавжуд. Атрофдаги қишлоқларда газ зўр, бизнинг қишлоқда кундуз газ бўлади, кечаси эса расмдаги аҳвол. Бу аҳволда қаҳратонда бола-чақамиз билан нима қиламиз? Нима, Тоҳиршайх қишлоғи ўгайми?”

(Бу хабар Озодликка 6 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​