СИРДАРЁ – Peng Sheng ўзбек-хитой қўшма корхонасидан чиқаётган "оқова сув Шўрўзак каналини ифлослантирмоқда"

СИРДАРЁ. "Сирдарё вилоятидаги Шўрўзак канали ифлосланиб кетаётгани ҳақида виртуал қабулхонага ариза ёзган эдим. Яқинда ушбу мурожаатим юзасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари имзо чеккан жавоб хати келди. Жавоб хатида мен айтган фикрлар тасдиқлангани айтилган. Cирдарё вилоятида жойлашган Peng Sheng ўзбек-хитой қўшма корхонасидан Шўрўзак каналига оқова сув чиқарилади.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси оқова суви таркиби белгиланган меъёрдан ифлос эканини аниқлаган. Жавоб хатида қўшма корхона 2017 йилда бу борада кўп маротаба огоҳлантирилгани қайд этилган. Ҳатто бунинг учун ўтган йили корхонадан 31 миллион сўм товон пули ҳам ундирилган. Канал ифлосланиб бораётгани расман тасдиқланган бўлса-да, керакли чоралар кўрилмаяпти. Маҳаллий телевидениедан келиб, ушбу муаммо ҳақида лавҳа суратга олишди. Аммо негадир эфирга беришмади. Товон пули ундирилгани билан сув тоза бўлиб қолмайди. Шўрўзак каналини сақлаб қолиш учун зудлик билан амалий чоралар кўриш керак".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​