ФАРҒОНА – “Сувоқова” корхонасини давлат ва хусусий шерикчилик тизимига ўтказишни таклиф қилиб балога қолдим”

БУВАЙДА. “Мен – С. Деҳқонов, “Сувоқова” ДУК Бувайда туман филиали раҳбариман. Корхонамиз 55 та МФЙда яшовчи 222 304 нафар аҳолининг 160 058 нафари ёки 71,8 фоизига ичимлик сув хизмати кўрсатади. Туманда мавжуд 204 та сув минорасидан 45 таси таъмирга муҳтож, 204 та сув насосларидан 85 донасининг муддати ўтган. Қолаверса, тумандаги мавжуд 443 км ичимлик сув тармоғининг 86,8 км ёки 21 фоизи алмаштирилиши керак. Шу каби омиллар сабаб истеъмолчиларни узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси пасайиб, кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Мавжуд вазиятни ўнглаш учун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига “Сувоқова” ДУК Бувайда туман филиалини давлат-хусусий шерикчилигига ўтказишларини сўраб мурожаат йўлладим. Аммо балога қолдим. Ташаббусим вилоят “Cувоқова” ДУК раҳбари Ф.Қодировга ёқмади. У мени ўз идорасига чақириб ҳақорат қилди. “Мен шу ерда раҳбар эканман, давлат-хусусий шерикчилик тизими бўлмайди” деди. Вилоят “Cувоқова” ДУК раҳбари ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқ идораларига мурожаат қилганман. Шу боис ҳозирча улар ҳақида батафсил тўхталмоқчи эмасман. Аммо вилоят раҳбари мен билан қасдлашиб, корхонамизга 50 кишилик текширувчи юборди. Улар айни пайтда ноқонуний текширув ўтказмоқда. Вилоят “Cувоқова” ДУК раҳбарининг менга нисбатан қилган ноҳақ муносабати ва унинг фаолиятига қонуний баҳо берилишига ишонаман. Туман “Cувоқова” ДУКнинг давлат ва хусусий шерикчилик тизимига ўтказишда ҳам амалий ёрдам кутиб қоламан”.

(Бу хабар Озодликка 12 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​