"Тадбиркорлар янги йил ярмаркасига ҳалақит бераётган эмиш"

"Тадбиркорлар янги йил ярмаркасига ҳалақит бераётган эмиш"

"21 декабрь куни Яккабоғ туманидаги "Истиқбол" бозорининг ҳудудида кийим-кечак сотаётган тадбиркорларнинг буюмларини 10 га яқин солиқчилар куч ишлатиб, тортиб олишди. Ўртада жанжал чиқиб, тадбиркор аёлнинг эри ва солиқчилар ўртасида муштлашув юзага келди.

Натижада, тадбиркор аёлнинг эрини милиция олиб кетди. Воқеа тугагач, солиқчилар ўртасида ўзаро ҳангома рўй берди. Воқеа бошланмасдан аввал туман ҳокими тадбиркорларни кўздан кечириб кетган. Исми сир қолиш шарти билан гапирган солиқчи уларни ҳоким жўнатганини айтди. Гўёки, бу тадбиркорлар президент буйруғи билан ташкил этилган янги йил ярмаркасига ҳалақит бераётган эмиш".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​