OzodTa'sir: ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – “Cаратонга чалинган Санжарбекка аравача ва дори-дармон берилди”

​ТЎРТКЎЛ. “Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидан мактуб йўлламоқдамиз. Яқинда “Сиздан Телеграм” рукнида Тинчлик маҳалласида яшовчи Назокат Эшчонованинг мурожаати эълон қилинган эди. Унда Н.Эшчонова саратонга чалинган ўғли Санжарбекка ҳокимият ва маҳалла ёрдам бермаётгани ҳақида ёзган эди. Шуни маълум қиламизки, Санжарбек тенгдошлари қатори ўқиб, билим олиши учун унга 1-умумтаълим мактабидан уй шароитида дарс берадиган ўқитувчи бириктирилди. Туман тиббиёт бирлашмаси онколог шифокорлари Санжарбекни доимий назоратга олди, унга ногиронлик аравачаси берилди, дори-дармон билан таъминланди. Бу оиланинг 3 нафар фарзандига “Тинчлик” МФЙдан моддий ёрдам тайинланди”.

(Бу хабар Озодликка 13 сентябрь куни юборилган)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​