АНДИЖОН – “ST-таъсир: Шифохонадаги муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқ берилди”

ШАҲРИХОН. “Сиздан Телеграм”да Андижон вилояти Шаҳрихон тумани шифохонасидаги муаммолар хусусида мактуб чоп этилган эди. Мутасаддиларнинг маълум қилишича, туман раҳбарлари, хусусан, сектор раҳбарлари тиббиёт бирлашмасига келиб, муаммоларни ўрганди.

Қайд этилишича, учрашувда бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш, беморларга зарур шарт-шароит яратиш, дори-дармон билан таъминлаш, шифокорларнинг муомала маданияти, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, ободончилик ишларини ташкил этиш, муассасаларни қиш мавсумида иситиш, тоза ичимлик суви, электр энергияси билан таъминлаш каби долзарб масалалар атрофлича муҳокама этилди. Аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан масъул мутасаддиларга топшириқлар берилди”.

(Бу хабар STга 8 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​