ФАРҒОНА – “ST-таъсир: ҳокимлик ачинарли аҳволдаги поликлиникани янги бинога кўчиришга ваъда берди”

“Сиздан Телеграмда” Фарғона вилояти Қува тумани Деҳқонобод маҳалласида жойлашган оилавий поликлиника ўта ачинарли аҳволда экани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан қуйидагача расмий муносабат билдирди:

“Қува туман ҳокимлиги ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ масалани жойига чиққан ҳолда ўрганди. Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди.

Катта Деҳқонобод МФЙ Шўрмаҳалла қишлоғида жойлашган 83-қишлоқ оилавий поликилиника биноси 1981 йилда қурилиб, мослаштирилган бир қаватли бинода жойлашган. Мазкур бинода 2018 йилда вилоят хокимлиги ЯБХИК буюртмачилиги томонидан 100 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бироқ ҳудудда ер, тупроқ сифати яхши эмаслиги, тупроқда шўр-зах (туз) миқдори юқорилиги сабабли, бино 2018 йилда таъмирланганига қарамай, бинонинг пол қисми (кафел) ва деворларида шўр-зах тасирида тез-тез нурамоқда.

Юқоридаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда аҳолига қулай тиббий шароит яратиш мақсадида Катта Деҳқонобод МФЙ марказида жойлашган 2 қаватли собиқ Деҳқонобод шифохона биносини инвестиция дастури доирасида 2020-2021 йилларда реконструкция қилиш режалаштирилган. Бу мақсадда 1 млрд. 700 млн. сўм маблағ ажратилиши назарда тутилган. Бино лойиҳа-смета ҳужжатлари “Давр-АТ” лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган.

Ҳозирда поликлиникадаги камчиликларни бартараф этиш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда”.

(Бу хабар STга 13 февраль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​