НАМАНГАН вил. – “35 минг аҳолига хизмат кўрсатадиган шифохона карантин зонага айлантириляпти, ҳолбуки…”

ПОП. “Наманган вилояти Поп тумани Ғурумсарой қишлоғидан ёзяпиз. Қишлоғимиздаги 35 минг аҳолига хизмат кўрсатадиган ҳудудий шифохонани ёпиб, карантин зонага айлантиришяпти. Шифохона ходимлари ва беморлар қишлоқ четидаги коллежга чиқариб қўйилди. Шифохонада канализация ишламайди, ванна, ҳожатхона талабга жавоб бермайди. Поп туманида бир неча яхши шароитли хусусий клиника, 10 дан ортиқ ишламаётган коллеж бор. Нега шу каби бўш биноларни эмас, халққа хизмат қилиб турган шифохонани каратинга ёпишди? Масъуллардан жавоб кутиб қоламиз”.

(Бу хабар STга 21 июль куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​