ТОШКЕНТ – "Қоғозда 3 хонали деб ёзилган уй 2 хонали бўлиб чиқди"

ТОШКЕНТ. "Мен 2017 йил ноябрь ойида Чилонзор туман ҳокимиятига арзон уй-жой учун ҳужжат топширгандим. Январь ойида зудлик билан тўлов қилишим кераклигини айтишди. Маҳаллада эҳтиёжмандлар рўйхатида тураман. Фоизга ўн тўққиз миллион сўм қарз олиб, кам-кўстига қўшиб уй учун тўладим. Март ойида комиссияга чақириб, менга ва опамга уй беришди (мен уч болам ва опам уч боласи билан бир хонали уйда яшаймиз). Опа-сингил ёнма-ён турасизлар, уч хонали уй, деб 37- ва 38-хонадонларни беришди.

Сергелида қурилаётган ўша уйни бориб кўрсам, менга деб ажратилган уй уч хонали эмас, икки хонали экан. Ҳокимиятдан берилган қоғозда уч хонали кўрсатилган, амалда эса икки хонали! Қолаверса, олтинчи қаватда экан. Учта фарзандим билан 6-қаватга чиқиб тушишим қийин бўлади, соғлиғимнинг ҳам мазаси йўқ. Бу ҳақда поликлиникадан маълумотнома олиб бордим, аммо унга қарашмади. Пастки қаватдаги уйларнинг нархи қиммат экан. Пулингиз бўлса, тўланг дейишди. Эҳтиёжманд оилада пул қаердан бўлсин!

Соҳага масъул раҳбарлар ушбу тушунмовчиликка барҳам бериб, бизга уч хонали уй беришини сўраб қоламан".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​