"Завод кенгайиши учун аҳолининг уйлари бузиладиган бўлмоқда"

  • Озодлик

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Завод кенгайиши учун аҳолининг уйлари бузиладиган бўлмоқда"

"Самарқанд шаҳрида жойлашган СамКочАвто заводи кенгайиши ва аҳоли уй-жойининг бузилиши билан боғлиқ шикоятим бор.

Ҳозир "Шодлик" маҳалласида уй-жойни баҳолаш ишлари бормоқда. Баҳолашнинг иккинчи босқичини эълон қилишди. Уйнинг ярим нархини бериб, ер ва уйни бузиб олиб кетишимиз кераклигини айтишди. Кўпчилик нархлардан норози. Жуда эзилиб кетдик. Баҳоловчилар ҳалол ишламаяпти.

Нархлар аниқ эмас, лекин ким биринчи бўлиб уйини бузиб келса, ўшанга олдинроқ ер ажратаверамиз, дейди. Ҳаққини талаб қилганларни судга чақиришди. "Шодлик" маҳалласи раиси фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш ўрнига, завод томонига ўтиб олиб, одамларга индамай берган пулга рози бўлишга чақиряпти. Чунки, кўпчиликнинг уй-жойига ҳужжатлари йўқ".

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​