ТОШКЕНТ – "Ярим йилки, Ёшлар иттифоқи таъсис қилган фирмадан ҳақимни ололмаяпман"

БЎКА. "Мен Тошкент вилояти Бўка туманида яшайман. 2017 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи таъсисчилигидаги Республика "Камолот турне" шўъба корхонасига туроператор лавозимига ишга қабул қилиндим. Аммо фақат бир ойлик маошимни олдим, холос. Қолган маошимни беришмади. Кўп жойларга мурожаат қилдим, лекин фойдаси бўлмади. "Камолот турне" ёпилган, ҳозир аудитор текшируви кетаяпти, текширув тугамагунча ойлик йўқ", дейишаяпти. Ишдан бўшаганимиз ҳақида буйруқ ҳам беришмади. Ҳатто шахсий меҳнат дафтарчамизни қайтаришмади. Ярим йилдан буён муаммомизни ҳал қилиб беришмаяпти. Ҳақ-ҳуқуқимизни талаб қилсак, турли сўзлар билан ҳақоратлашмоқда. Сизларга мурожаат қилишдан бошқа чорамиз қолмади. Зора, сизлар сабаб муаммомиз ҳал бўлса..."

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​