НАВОИЙ – “ST-таъсир: Ётоқхонанинг зарар етказилган хоналари таъмирланди”

“Сиздан Телеграм”да Навоий шаҳри Навоий кўчасидаги 49б-ётоқхонада истиқомат қилиб келаётган фуқаронинг қўшниси хатти-ҳаракатидан норози бўлиб ёзган мурожаати эълон қилинган эди. Мактуб муаллифи қўшниси ётоқхонадан кўчиб кетиш арафасида умум мулки саналган деворларни қўпориб, ванна ва ваннахона эшигини олиб кетганини баён этганди. Навоий шаҳри уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси хабарига кўра, ST даракчисининг мурожаати қаноатлантирилди. Зарар етказилган хоналар таъмирланиб, ҳомийлар ёрдами билан тегишли жиҳозлар (ванна, унитаз, эшиклар) ўрнатиб берилди.

(Бу хабар STга 8 март куни келган.)​

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​